Конвертор
Alifly

Фойдаланиш шартлари

Хизмат

Alifly ўзбек матнларини кирилл, лотин ва янги алифбо ўртасида автоматик ўгиради. Натижа қоидалар ва луғат асосида яратилади; муҳим ҳужжатларни якуний текшириб чиқиш тавсия этилади.

Фойдаланиш

Хизматдан қонунга зид мақсадларда, серверга ортиқча юк бериш ёки бошқа фойдаланувчиларга халақит бериш учун фойдаланиш тақиқланади.

Pro обуна

Pro обуна тўлов тасдиқланган пайтдан бошлаб танланган муддатга фаоллашади. Тўлов тизими томонидан бекор қилинган тўловларда обуна ҳам бекор қилинади.

Муаллифлик ҳуқуқи

Юкланган ҳужжатларга бўлган ҳуқуқлар уларнинг эгаларида қолади. Alifly уларни сақламайди ва учинчи шахсларга бермайди.

Жавобгарлик

Хизмат «борича» тақдим этилади. Асл файлингизнинг нусхасини сақлаб қўйишни тавсия қиламиз.

Алоқа: wi.fi.xor@gmail.com