Қандай маълумот йиғилади
Рўйхатдан ўтганда эмаил, исм ва паролнинг шифрланган хеши сақланади. Статистика учун фақат ўгирилган белгилар сони ва файл ҳажми ҳисобланади — матн мазмуни сақланмайди.
Файллар
Юкланган файл фақат қайта ишлаш вақтида серверда туради. Натижа биринчи марта юклаб олиниши билан, юклаб олинмаса эса белгиланган муддатдан кейин автоматик равишда бутунлай ўчирилади. Кириш файли қайта ишлангач дарҳол ўчирилади.
Матн конвертори
Бош саҳифадаги матн конвертори браузерингизнинг ўзида ишлайди — матн серверга юборилмайди.
Cookie файллар
Сайт тизимга кириш ҳолатини ва файлларингизни сизга боғлаш учун зарур cookie файллардан фойдаланади. Аналитика (Google Analytics, Yandex Метрика) ёқилган бўлса, улар ўз сиёсатларига мувофиқ ишлайди.
Тўловлар
Тўловлар Payme ва Click тизимлари орқали амалга оширилади. Карта маълумотлари Alifly серверларига келмайди.
Ҳисобни ўчириш
Профиль саҳифасида ҳисобингизни ва унга боғлиқ барча маълумотларни исталган вақтда ўчиришингиз мумкин.
Алоқа: wi.fi.xor@gmail.com